Чикагода ватандошлар учун семинар ташкил этилди

Шу йилнинг 31 январь куни Чикаго яқинидаги Уитон шаҳарчасида Чикаго Ўзбек-Америка жамияти ташаббуси билан АҚШ солиқ ва нафақа тизимига бағишланган  семинар ўтказилди. Бу ҳақида “Ватандош” учун махсус Чикагодан Олим Шарипов маълум қилди.

Семинарни солиқ мутахассиси, MBA Мурод Ғозиев олиб борди. У Америкада солиқ тизими, мажбурий тўловлар, имтиёзлар ва нафақа хусусида тақдимот асосида ўзбек тилида атрофлича гапириб берди.

rasm-eminar2

Ушбу тадбирда 40 га яқин ватандошлар қатнашдилар. Семинар қатнашчилари солиқ тўғрисидаги ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб олганликларини таъкидладилар ҳамда семинар ташкилотчилари ва солиқ мутахассиси Мурод Ғозиевга ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар.

rasmseminr