Шерали Жўраев Навоийни оммалаштириш ўрнига оммани «Навоийлаштириш» ҳақида қайғуриш кераклигини таъкидлади

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев оммани «Навоийлаштириш» ҳақида қайғуриш кераклигини таъкидлади. Бу ҳақида хонанда «Бекажон» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Daryo.uz сайтининг ёзишича, Навоийни “оммалаштириш”дан кўра, оммани “Навоийлаштириш” ҳақида кўпроқ қайғурсак, тўғри бўларди. Киши то Навоий шеърларини кўнгил мулкига айлантирмаса, ёдлаш орқали уни қалбига муҳрламаса, Навоийнинг руҳият олами унга бегоналигича қолаверади.

“Фарзандларимиз болалигидан бошлаб ҳазрат Навоийнинг шеърларини тошга ўйилган нақшдек қалбга муҳрласа, кейинчалик бу хазина, албатта, ўз эшигини уларга очади”, — дея қўшимча қилди Шерали Жўраев.

Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни Алишер Навоий таваллудига 575 йил тўлади.