Ўзбекистонда “электрон ҳукумат” тизими рэп орқали тарғиб қилинмоқда

Таниқли рэпер Шоҳрух Ягона интерактив давлат хизматлари портали — «My.gov.uz» ҳақида 32 сония давом этадиган қўшиқ куйлади. Бу ҳақда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази — «Egov.uz»нинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилган.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда тайёрланган қўшиқ ўзбек ва рус тилларида куйланган. Шоҳрух томонидан унинг «Хато» номли қўшиғи мусиқаси остида куйланган композициянинг ўзбекчаси қуйидаги сўзлардан иборат (қўшиқни бу ерда эшитиш мумкин):

Тераман My.gov.uz,

Шарт эмас кўришмоқ юзма-юз.

Ҳаётингни осонлаштир,

365 кун — баҳор, ёз, куз.

Энди муаммоларингни ҳал қил

Икки баравар тезроқ,

Тер — My.gov.uz.

«Egov.uz»нинг Facebook’даги саҳифасида қайд этилишича, мазкур қўшиқ «My.gov.uz» ҳақидаги роликда фойдаланилади.