Ўзбекистон Россияга янги элчи тайинлади

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

“2016 йилнинг 24 февраль куни илгари Молия вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкентдан Москвага жўнаб кетди”, дейилади хабарда.

Бунгача Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимида Акмал Камалов ишлаб келаётган эди. У ўтган йилнинг 30 ноябрь куни «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига раҳбар сифатидатайинланган.