“Ўзбекнаво” Тамиланинг лицензиясини бекор қилди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир)га берилган лицензияни бекор қилди. Бу ҳақда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси матбуот хизмати хабар қилди.

“Лицензиатлар Эсмеральда Рахматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлигини билдирамиз”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ижтимоий тармоқларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиб кетган эди. Лицензиянинг бекор қилинганига айни шу масала сабаб бўлгани айтилмоқда.

SHARE