“GM Uzbekistan” завод ишламаётганининг сабабларини маълум қилди

«GM Uzbekistan» қўшма корхонаси заводда ишлаб чиқариш тўхтатилганининг сабабларини маълум қилди.

Корхона матбуот хизматининг маълум қилишича, охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда «GM Uzbekistan» автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани сабаблари кенг муҳокама қилинмоқда.

Расман тасдиқланмаган турли маълумотларнинг пайдо бўлмаслиги учун шуни маълум қиламизки, заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 лойиҳаси бўйича конвеерни ишга тушириш билан боғлиқ. Кейинги ҳафтадан заводда тўлиқ иш жараёни бошланади.

SHARE