Абдулазиз Комилов Хитойда ШҲТнинг Тошкент саммитига тайёргарлик масаласини муҳокама қилади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2016 йил 15-18-март кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унда айтилишича, мажлисда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТ Саммитига ҳамда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарликнинг бориши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

ШҲТ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити шу йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.