Анқарадаги портлашда ўзбекистонликлар жабр кўргани йўқ

2016 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси 2016 йил 13 март куни Анқара шаҳрида юз берган теракт оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотга эга эмас. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги хабарларга кўра, Туркия пойтахти Анқарада теракт юз бериши оқибатида 37 киши ҳалок бўлган, 125 киши жабрланган. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш икки худкуш томонидан амалга оширилган.