Фейсбукда хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик муаммосига бағишланган акция ўтказилади

2016-йилнинг 1 – 5 март кунлари “Sahar” ижтимоий тадбиркорлик онлайн мактабининг Facebook’даги саҳифасида “Хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик муаммоси” мавзусида онлайн акция ўтказилади.

Мазкур акциядан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик (шилқимлик, хиралик) муаммосини ёритиш ва муҳокама қилишдан иборатдир.

Акция давомида қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:

1-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғлик нима?

2-кун: Тегажоғлик юз беришига ким, нима ёки қандай шароит сабабчи?

3-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғликнинг оқибатлари нима?

4-кун: Хотин-қизларга нисбатан тегажоғликнинг олдини қандай олиш мумкин?

5-кун: Тегажоғлик муаммосини ҳал қилиш учун таклифлар, ечимлар ва акция хулосалари.

Акция ташкилоти “Sahar”мактаби ва ҳамкорлари ayol.uz, erkak.uz, tashabbus.com сайтлари сизни мазкур муҳокамаларда фаол иштирок этишга чақириб қолади.