Филадельфияда Наврўз байрами нишонланди

Филадельфиядаги “Юртдош” жамияти ватандошларимиз учун Наврўз байрамини уюштирди. Шу йилнинг 20 март куни бўлиб ўтган байрам тадбирида 300 нафарга яқин ватандошларимиз, меҳмонлар ташриф буюришди.

Тадбирни “Юртдош” жамияти раҳбари Шарофиддин Зияматов очиб берди. Байрамда фахрий меҳмонлар Америка — Туркистон жамияти раҳбари Абдулла Хўжа, “Ватандош” жамияти раҳбари Фарҳод Султонлар иштирокчиларни баҳор айёми билан қутлаб, Наврўз байрами Америкадаги ҳамюртларимизни бириктиришда, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб қилишда муҳим роль ўйнашини айтиб ўтишди.

Наврўз байрамида турли миллий ўйинлар, болалар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Замира Салим, Самандар Ҳамроқулов, Сиддиқ Санаевлар даврани қизитишиб, меҳмонларга хушкайфият улашишди.