Ўзбекистонда ишлаб чиқилган илова жаҳон мобил конгрессида йилнинг энг яхши мобиль иловалари рўйхатига киритилди

Испаниянинг Барселона шаҳрида Жаҳон мобиль алоқа конгресси доирасида ўтказилган “Global Mobile Challenge” танлови финалида Ўзбекистон жамоаси томонидан ишлаб чиқилган «Stolik» мобиль иловаси мутахассислар томонидан юқори баҳоланди ва жорий йилнинг энг яхши мобиль иловалари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари маълум қилишди.

Хабарда айтилишича, янги инновацион ғояларсиз ахборот технологияларини янада ривожлантириш ва кенг жорий этиб бўлмайди. Кўпинча янги ташкил этилган компаниялар инновацион ғояларга муаллифлик қилади. Мавжуд маҳсулотлардан муваффақиятли фойдаланадиган йирик корпорациялар янги инновацион ғоя ва маҳсулотлар яратиш билан деярли шуғулланмайди. Янги ташкил этилган корхоналар – «старт-ап»лар фаолияти айнан инновацион ғоя ва маҳсулотлар ишлаб чиқишга қаратилади.

SHARE