Ўзбекистонда миллий таомлардан мамлакатнинг энг йирик харитаси тайёрланди

Ўзбекистонда миллий таомлардан мамлакатнинг энг йирик харитасини тайёрлашди. Бу ҳақида Daily.uz сайти хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар марказида шундай рекорд қайд этилган. Халқаро рекордларни қайд қилиш “Интеррекорд” агентлиги экспертлари эса ушбу янги кулинария рекордини рўйхатдан ўтказишди.

Хаританинг узунлиги 6 метр, кенглиги 3 метр. Уни яратиш учун 20 дан ортиқ миллий таомлар ишлатилган. Хусусан, “Девзира” гуручи, Қўқон ҳолваси, мош, қази, узум, наввот, турли ёнғоқ, миллий қандолат маҳсулотлари харитани безатган.

Харита Баҳриддин Чўстий, Забиҳулло Тоиров ва Ресторан бизнеси академияси билан ҳамкорликда тайёрланган.

SHARE