Ўзбекистонлик дастурчилар ўз “телеграм”ини яратишди

“Star Palete” масъулияти чекланган жамияти дастурчилари “Galagram” мобиль ва компьютер иловасини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

“Galagram” Android, BlackBerry OS, iQ_S, Svmbian, Windows Phone ва бошқа платформаларда ва компьютерларда Windows, OS_X ва Linux бошқарувида ишлайдиган смартфонлар учун мўлжалланган интернет-телефон.

Бу бепул кроссплатформали мессенжер бўлиб, у орқали матнли материаллар, расмлар, овозли смайлчалар, фото-, видео- ва аудиохабарлар юбориш, бешта ёки ундан ортиқ кишилар учун видеоконференциялар ташкил қилиш, шунингдек, онлайн ўйинлар ташкил қилиш, халқаро кириш ва чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш мумкин.

Сервис халқаро бозорга мўлжалланган бўлиб, мултитил (инглиз, рус, ўзбек, хитой ва бошқа) интерфейсига эга. Фойдаланувчиларнинг аккунтлари телефон рақамларига уланади. Сервисда рўйхатга олиш ва кейинчалик янги қурилмаларни авторизация қилишда кодли СМС-хабар юбориш орқали телефон рақами текширилади. Олинган код мазкур аккунт учун янги мижоз иловасини авторизатсия қилади.

Муаллифлар Буранов Бекзод ва Шарипов Шохрухга ушбу дастур учун №DGU 03447 гувоҳнома берилди.