«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Лаҳорга парвозларни қайта йўлга қўяди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси шу йил июлидан Покистоннинг Лаҳор шаҳрига парвозларни қайта йўлга қўяди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йилнинг 20 июлидан Лаҳорга доимий йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлайди.

«Парвозлар ҳафтасига икки марта, чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади», — дейилади авиакомпания хабарида.
Тошкент — Лаҳор йўналишидаги парвозлар 2014 йилда тўхтатилган эди.