Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга ташриф буюради

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев шу йилнинг 15 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Оқўрда матбуот хизматининг маълум қилишича, Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилишади.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Ислом Каримов Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2014 йилнинг 24 ноябрь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга борган эди.

SHARE