Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан мулоқот ўтказди

Шу йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.