Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга дронларни олиб келишга тақиқларни бекор қилди

Ўзбекистон ҳукумати учувчисиз бошқариладиган дронларни олиб кириш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш ваколатига эга бўлди. Бу ҳақида “Подробно” ахборот агентлиги ҳукуматнинг 12 майдаги қарорига таяниб хабар тарқатди.

Қарорга биноан, эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида ҳужжатларига биноан дронларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон ҳукуматининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2015 йил 1 январдан Ўзбекистон ҳудудига учувчисиз учиш аппаратларини олиб кириш тақиқланган эди.

Шунингдек, яқинда Ўзбекистонда дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинган эди.