Ўзбекистондан 2017 йилда қарийб 578 минг ёш чет элга ишлашга чиқиб кетган

2017 йилнинг 8 ой ҳолатига кўра Ўзбекистондан  577 933 нафар ёшлар чет элга иш қидириб чиқиб кетган. Уларнинг 2,5 фоизи вояга етмаганлар, 97,5 фоизи ёшларни ташкил этади. Бу борада Андижонда 70 мингдан ортиқ, Фарғонада 65 минг ва Бухорода 64 мингдан зиёд ёшлар чет элларда ишламоқда. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқининг марказий кенгаш йиғилишида маълум қилинган.

Dia.uz сайтининг ёзишича, Ёшлар иттифоқи кенгашида ёшлар иш қидириб чет элга чиқиб кетаётганлигининг сабабларини ўрганиб, ечим излаш кимнинг вазифаси эканлиги сўроқ остига олинган.