Ватандошларни йилига ўртача 89 минг долларлик даромад келтирадиган касбга ўқитамиз

Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларни кузатиб борадиган чет эллик экспертлар, сиёсатчилар, дипломатлар мамлакатнинг энг катта бойлиги ёшлар эканлигини қайд этишади. Чунки мамлакат аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи ёшлар эканлигини инобатга оладиган бўлсак, бу ҳаётий ҳақиқат янада ойдинлашади. Бугун ёшларимиз ўз билими, салоҳиятини нафақат мамлакатда, балки чет элларда ҳам яққол намойиш этишмоқда.

Хусусан, кўплаб юртдошларимиз АҚШда яшаб, ўз соҳаларида катта муваффақиятларга эришмоқда. Улар орасида олимлар, ишбилармонлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар бор. Ватандошларимиз нафақат йирик компанияларда менежерлар, тажрибали мутахассислар сифатида фаолият юритишаяпти, айни пайтда орзулар диёри бўлмиш Америкада ўз бизнесини, стартапларини йўлга қўйиб, катта-катта натижаларга эришаётган, қолаверса, минглаб ватандошларига ўрнак, намуна бўлаяпти, десак муболаға бўлмайди. Улар орасида ZiyoTek компанияси асосчилари, ватандошларимиз Зафаржон Рустамов ва Маъмур Азимовлар ҳам бор.

Машғулот жараёни

Зафаржон Рустамов АҚШга 2003 йилда талаба сифатида малака оширишга келган. Мутахассислиги бўйича инженер-механик. Ҳозирги кунда SES Network компаниясида етакчи инфратузилмалар муҳандиси лавозимида ишлайди.  Маъмур Азимов эса 2005 йилда Green Card ютиб келган, мутахассислиги бўйича молиячи. Бугунги кунда эса Bloomberg BNA компаниясида Linux бўйича катта муҳандис ва архитектор.

Албатта, Америкага келган киши борки, “нима қилсам, тўғри бўлади? Қайси ишнинг ё бизнеснинг бошини тутишим керак? Ишлашим керакми ё ўқишим?” деган саволлар оғушида қолади. Бу бежизга эмас. Ушбу мамлакатда ўз салоҳиятини, билимини ошириб, ундан тўғри фойдалана олган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Икки ўзбек йигитининг Америкадаги бугунги муваффақиятлари замирида қандай омиллар ётибди? Улар бу натижаларга қандай эришди? Юртдошларимиз билан суҳбатимизни шу саволлар билан бошладик.

“Рости, иккаламиз ҳам аввалига ҳар хил майда, вақчинчалик ишларда ишлаб келганмиз. Қилмаган ишимиз қолмаган, десам адашмаймиз, — дейди ватандошларимиз. — Чунки ихтисослик бўйича иш топишга қийналдик.  Ҳатто АҚШда иш топишга ёрдам бўлар деган умидда магистратурани ҳам тугатдик. Афсуски, бунинг нафи тегмади. Бизнесга ҳам ўзимизни уриб кўрдик: савда ва транспорт соҳаларида нималардир қилган киши бўлдик.

Лекин атрофда юз бераётган, одамлар  қандай янгиликларга интилаётганини мунтазам кузатиб борардик. Шундай кунларнинг бирида Чикаго шаҳрида ватандошларимиз орасида бир йигит Linux администраторлик бўйича 4 ойлик ўқув курсини битириб, тез орада АҚШнинг нуфузли компанияларидан бирига яхшигина маош билан ишга жойлашди. Шундан сўнг чикаголик ватандошлар орасида бу соҳага катта қизиқиш пайдо бўлди. Биз ҳам фурсатни бой бермай, 4 ойлик курсни тамомлаб, 1-2 ой ичида Linux администраторлик мутахассислиги бўйича ўзимизга маъқул, ойликлари эса мақбул ишга жойлашдик. Ўша пайтларда “ва ниҳоят, ҳаётда ўз ўрнимизни топадиган иш ва касбнинг эгаси бўлдик”, деб роса хурсанд бўлган эдик.

Иккалангиз ҳам яхшигина компанияда ишлар экансизлар. ZiyoTek компаниясини таъсис этишга нима туртки берди?

Албатта, доимий иш жойимиз, топаётган пулимизга қаноат қилиб, фаолиятимизни давом этиришимиз мумкин эди. ZiyoTek компаниясини асос солишга ундаган омил ҳам ўзимизга ўхшаш тақдирга эга бўлган ватандошларимиз ва бошқаларга ёрдам бериш нияти, десам ўринли бўлади. Мусофирликда ўқиб-ўрганиб, яхши жойда ишлаш, оила тебратиш катта бахт. Яхши иш жойи ва даромад топиш имконияти борлигини кўрсатиш ва уларга кўмак бериш ҳам бизни ушбу компанияга асос солишга туртки берди. Чунки одамга одам сабабчи бўлади. Компаниямиз жуда кўпчиликка, айниқса, Америкага келган ватандошларимизга нафи тегишига ишонамиз.

Шуни таъкидлаш керакки, қисқа муддат ичида илк талабаларимиз яхши иш жойлари билан таъминлангач, қароримиз тўғри бўлганига ишончимиз янада ортди. Умуман айтганда, ZiyoTek бу зиё (илм, марифат) ўзидан ва технология сўзидан асос қилиб олинган.

Шу ўринда бир савол. Баъзилар йиллаб компаниянгиз таклиф қилаётган мутахассисликка ўқийди. Айтинг-чи, 6 ой ичида ахборот технологиялари (IT) соҳаси мутахассиси бўлиш мумкинми?

Албатта, мумкин. Олти ой муддат ичида, агар яхши ҳаракат қилиб, қунт билан ўқилса, энг камида Linux соҳаси бўйича бошланғич лавозимларга ишга кирса бўлади. Америка IT соҳасиниг ноёблиги шундаки, ишга талабгорнинг олий маълумотли дипломи бўлмаса ҳам, агар шу соҳани чуқур билишингизни, қобилиятингиз борлигини кўрсатиб берсангиз, бемалол, ҳеч қийналмасдан иш топса бўлади. Бунинг учун ҳатто АҚШда таҳсил олган бўлиши ҳам шарт эмас. Соҳани яхши эгаллаб, ишга қабул қилиш суҳбатидан муваффақиятли ўтсангиз, билингки, замон сизники, марра сизники.

Энди саволингизда кўрсатиб ўтганингиздек, одамларда “IT соҳаси жуда мураккаб, бунинг учун йиллаб ўқиш зарур”, деган янглиш тасаввурга пайдо бўлиб қолган. Бунинг учун мутахассисликка даъвогар, албатта, физика-математика бўйича яхши билимга эга бўлиши шарт, деб ўйлашади. Бу жуда катта хато бўлибгина қолмасдан, одамларни янги бир соҳада ўзини синаб кўришдан тиядиган стереотип қараш ҳамдир. Ҳар бир инсон, агар чин юракдан хоҳласа, тиришиб ўрганса, ахборот технологиялари келажаги порлоқ. Соҳада ишга кириш жуда осон, яхшига маош ҳам тўланади.

Унда яна бир саволимга жавобим берсангиз. Ахборот технологиялари соҳасида нега айнан Linuxни танлаш керак?

Linux Windows, MacOS сингари операцион система бўлиб, ушбу системани АҚШдаги компанияларнинг 85 фоизи ишлатади. Сабаби мазкур системанинг коди оммага очиқ ва бепул. Linux корпоратив инфратузилмалар, мобиль воситаларда (Android телефонлар) автомобилларда, ақлли уй жиҳозлари ва ҳатто космик кемаларда ишлатилади.

Шунинг учун ушбу соҳа мутахассисларига бўлган талаб жуда ҳам юқори. Масалан, таниқли иш қидирув веб-саҳифаларидан бири Glassdoor’да Linux мутахассислиги бўйича 50 мингдан ортиқ бўш иш ўринларини кўриш мумкин (Манба)

Salary.com’нинг маълумотларига кўра Linux мутахассисларининг АҚШдаги ўртача йиллик иш ҳақи миқдори 89 минг доллардан ортиқ (Манба)

Турли таҳлиларга кўра, 87 фоиз компания менежерлари Linux соҳаси бўйича керакли, малакали мутахассис топишга қийналганликларини айтишади.

Linux соҳаси мутахассислигига меҳнат бозорида талаб юқорилигини айтдингиз. Ватандошларимизда ҳақли савол туғилиши мумкин: Linux’ни ўрганиш учун нега айнан ZiyoTek компаниясини танлаш керак?

Машғулот пайти

Албатта, соҳада бошқалардан кўра яхшироқ, сифатлироқ ва кафолатли хизмат бўлмаса, компанияга ҳеч қанақа қизиқиш бўлмайди. Шунинг учун ушбу соҳадаги бошқа ўқув курсларидан фарқимизни санаб ўтсам:

–      Реал иш жойига яқин ва ўхшаш шароитларга эга;

–      Ўқув жараёни интерактив ўқув порталда олиб борилади;

–      Red Hat сертификатига бепул тайёрланади;

–      Билим олиш жараёнида талабалар ҳар хил лойиҳалар устида ишлайди;

–      Машғулотларнинг барчаси онлайн ва синфхонада ўтилади;

–      Бутун АҚШ бўйича ўқитиш йўлга қўйилган;

–      Дата маркази ва барча етарли техника жиҳозларига эгамиз;

–      Талабалар корпоратив электрон почта, чат ва ўқув лабораторияси билан таъминланган;

–      Дарс жараёни видеолари ёзиб борилади ва талабалар уларни истаганча такроран кўриб чиқиш имкониятига эга;

–      Энг муҳими, ўқув дарслари шу соҳада доимий ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилади;

–      Қўшимчасига кейинчалик ишга қабул қилиш учун суҳбатга тайёрланади ҳамда резюме бўйича маслаҳат берилади.

Курсда ўқиш учун талабалардан нималар талаб қилинади?

–      Талаба 18 ёшдан катта бўлиши керак;

–      Инглиз тилида ўз фикрини баён қила олиши керак;

–      АҚШда қонуний ишлаш учун зарур қонуний ҳужжати бўлиши лозим;

–      Компьютер ёки ноутбук зарур;

–      Ва энг муҳими, қатъий ирода ва хоҳиш бўлса, барча йигит-қизларимиз ўз олдига қўйган мақсадга эриша олади.

Талаба ZiyoTek компанияси курсларини тамомлагач, нима бўлади?

Ўқув жараёни муваффақиятли тамомланганидан сўнг, биз талабаларни резюме тўлдириш ва ишга қабул қилиш суҳбатига тайёрлаймиз. Талабаларимизга, шунингдек, ишга муваффақиятли қабул қилиш жараёнида маслаҳатлар берилади ҳамда ишни бошлагандан кейин ҳам маънавий кўмак берилади. Бизнинг асосий мақсадимиз барча талабаларимиз иш топиши лозим. Шунинг учун биз улар билан иш топгунча, бир дақиқа ҳам ташлаб қўймасдан, фаол иш олиб борамиз.

Ватандошларимиз қандай маслаҳат берган бўлар эдингиз?

Юқорида айтилганидек, АҚШда ютуқларга, муваффақиятларга эришиш учун  имкониятлар жуда кенг. Бунинг учун чинакамига хоҳиш-истак ва ҳаракат бўлса, бас. ZiyoTek компаниясида ўқиш истаги ёки имконияти бўлмаган тақдирда ҳам, албатта, ахборот технологиялари соҳасида ўқиб, ўзингизга янги имкониятлар эшигини очишга чақириб қоламиз.

 Биз билан боғланиш йўллари:

 Web: ziyotek.com

Telefon: 202 630 0504

Email: ziyotek@ziyotek.com

Manzil: 7777 Leesburg Pike Suite 204S, Falls Church, VA 22043

Facebook: facebook.com/ziyotekcom

Реклама ўрнида