Қозоғистоннинг Ақтўбе областида ёниб кетган автобус салонида жами 57 киши бўлган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг маълумотларига кўра, беш йўловчи автобусни тарк этишга улгурган (шундан 3 киши қозоғистонлик, 2 киши ўзбекистонлик). Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Айни вақтда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеа бўйича шошилинч алоқа рақамларини ишга туширган.
Ўзбекистон Республикаваси ФВВ шошилинч алоқа телефон рақамлари — (+998 71) 147-10-50 ва (+998 71) 212-67-00.
Қозоғистон Республикаси ИИВ ФВҚ шошилинч алоқа телефон рақамлари — (+7 7132) 56-29-62 ва (+7 7132) 56-68-85.
«Айни шу дақиқаларда Тошкентдан рейс амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автобусда бўлган фуқароларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр турибди, жамоа шакллантирилган. Умумий гуруҳ тайёр бўлганида самолёт учади», — деди манба.