Рустам Иноятов Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 январдаги ПФ-5317-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 24 бандига мувофиқ Рустам Расулевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5318-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 ва 24 бандларига мувофиқ Ихтиёр Бахтиёрович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилди.

2018 йил 31 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.