Конгрессмен Дейна Рорабейкер: “Мамлакатингиз келажаги борасида мен ҳеч қачон бугунгидек кучли ишочни ҳис қилмаганман”

Вашингтон шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ Конгресси Кутубхонасида ўтказилган брифингда нутқ сўзлади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, брифинг Шавкат Мирзиёев президентлигининг дастлабки йили якунларига ҳамда мамлакатни 2018 йил ва кейинги йилларда ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига бағишланди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра, тадбирда Конгресс аъзолари, АҚШ маъмурияти вакиллари, экспертлик, ишбилармон ва жамоатчилик доиралари, Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди ҳамда Вашингтон шаҳрида жойлашган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Вазир йиғилганларни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўз лавозимидаги биринчи йилида таклиф этилган ва амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида хабардор қилди. Қатнашчиларга давлат раҳбарининг Ўзбекистон Олий Мажлисга мурожаатномасининг асосий мазмуни тушунтирилди. Республика ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотлар “инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган аниқ ва содда тамойил асосида амалга оширилаётгани таъкидланди. Ўтган вақт мобайнида эришилган ютуқлар Ўзбекистонни тубдан ўзгартирди, “мамлакатга янги кўриниш бахш этди”.

Брифинг иштирокчлари олдида Конгресс Вакиллар палатасининг Еврова, Евросиё ва вужудга келаётган таҳдидлар бўйича кичик қўмитаси раиси Дейна Рорабейкер табрик нутқи билан чиқиш қилди. У Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларнинг натижаларига юқори баҳо берди.

“Мамлакатингиз келажаги борасида мен ҳеч қачон бугунгидек кучли ишочни ҳис қилмаганман”, деди конгрессмен. Чет эл инвесторларига яратилаётган кенг имкониятлар ва катта миқёсдаги иқтисодий ўзгаришлар АҚШ билан ҳамкорлик эшикларини очади. У Вашингтон Тошкент билан яқинлашиш борасида тутган йўлини давом эттириши кераклигини қайд этди, зеро “Ўзбекистон минтақадаги ўзининг етакчилик позициясини мустаҳкамламоқда ва халқаро майдондаги сезиларли иштирокчига айланмоқда”, – деб таъкидлади.

Брифинг иштирокчилари Ўзбекистонда юз бераётган ижобий ўзгаришларнинг кенг кўламлилиги ва теранлигини эътироф этишди. Иқтисодиётни либераллаштириш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда миллий валютанинг тўлиқ конвертатсия қилинишига ўтилиши алоҳида қайд этилди. АҚШ етакчи компания ва ишлаб чиқарувчиларининг вакиллари қаторидаги тадбир меҳмонлари сўнгги йилдаги Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида кўрилган чоралар Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини сезиларли мустаҳкамлашга имкон бергани, мамлакатда хорижий бизнес учун қулай шароитлар яратилаётгани, чет эл инвесторларининг ҳуқуқлари кафолатланганига тўхталиб ўтишди.

АҚШнинг сиёсатни шакллантирувчи доиралари вакиллари томонидан ўтган йил давомида парламент ва давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органлари ролининг кучайганлигига эътибор қаратилди. Давлат раҳбари ҳар бир мажлисда қонун яратувчиларни фаолликка чақириши, Президентнинг декабр ойидаги Олий Мажлисга мурожаатномаси эса мазмунан “ўзбек парламентаризми учун тарихий ҳодиса” бўлганлиги таъкидланди.

Брифингда қатнашган АҚШ жамоатчилик ва ноҳукумат доираларининг вакиллари Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остидаги бир йил ичида демократия асосларини мустаҳкамлаш борасида салмоқли ютуқларни қўлга киритганини эътироф этишди. Бугун мамлакатда минтақада ўхшаши бўлмаган фуқароларнинг давлат идораларига мурожаатлари билан ишлаш тизими ҳамма жойда очилган “халқ қабулхоналари” ҳисобига муваффақиятли фаолият кўрсатиб келмоқда.

Брифингда иштирок этган АҚШ жамоатчилик ва ноҳукумат доиралари вакиллари томонидан Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон бир йил ичида демократия пойдеворини мустаҳкамлаш борасида улкан ютуқларга эришганига урғу берилди. Бугунги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида ташкил этилган “халқ қабулхоналари” орқали фуқароларнинг давлат бошқаруви органларига мурожаатларининг минтақада ягона тизими амал қилмоқда.

Тадбирда маъруза қилган экспертлар томонидан қайд этилганидек, ўтган йил давомида Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ўртасидаги таъсир мувозанатини сақлаштизими самарадорлиги сезиларли даражада мустаҳкамланди ва бу Ҳукумат фаолияти шаффофлигини ўсишида акс этди. Соғлом иқтисодий муҳитни шакллантиришга имкон бермаётган маъмурий тўсиқларни, хусусан солиқ ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тадбиркорликни тўсатдан текшириш амалиётини тугатиш эвазига миллий иқтисодиётнини “бозор йўлига” олиб ўтиш бўйича давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатлари қайд этилди.

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан минтақа ичида ҳамкорликни ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлари меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг ҳақиқаттан ҳам “Марказий Осиёнинг юраги” бўлиб, минтақада янги мулоқотни ўрнатишда муҳим ўрин эгаллашга тайёр эканлиги таъкидланди. Тошкентнинг қатъий дипломатик қадамлари минтақадаги кескинликлар даражасини сезиларли даражада пасайтирди ва кўплаб жиддий масалалар бўйича конструктив мулоқотга қайтиш имконини берди.

Тадбир ўтказилган Конгресс кутубхонаси шу турдаги муассасалар орасида дунйодаги энг йирикларидан бири ва АҚШ қонун чиқарувчиси тизимига кирувчи энг қадимий маданий-маърифий институт ҳисобланади. Унинг захирасида 164 миллион нусхадан ортиқ кутубхона фонди мавжуд. У Конгресс тадқиқот институти сифатида хизмат қилади. Конгресс аъзолари ва сенаторлар, шунингдек, АҚШнинг барча давлат идораларига хизмат қилади. Ҳар йили ушбу кутубхонанинг 18 та ўқиш залига 1,7 миллиондан зийод меҳмон ташриф буюради. Бу ерда дунёнинг 420 тилларидаги китоб фонди нусхалари, шунингдек, мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ўзбек тилидаги китоблар тўплами, фотосуратлар ва қўлёзмалар сақланади.