Вилоятликлар Тошкент шаҳрида доимий пропискасиз иккиламчи бозордан уй олиши мумкин — қарор лойиҳаси

Адлия вазирлиги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини эълон қилди. Унда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ фуқароларнинг Тошкент вилояти ва шаҳрида доимий пропискасиз уй-жой олиш имкониятлари кўзда тутилган. Жумладан:

Тошкент  шаҳри  ва  Тошкент  вилоятида кўчмас  мол-мулкни  (кўчмас  мол-мулкнинг қисмини) олди-сотди, айирбошлаш, рента, воз кечиш  шартномаларини  ҳамда  кўчмас  мол-мулкни  бошқа  шахсга  беришнинг  бошқа усулларини тасдиқлаганлик учун:

Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва  республиканинг  бошқа  минтақаларида доимий  пропискага  эга  бўлган  жисмоний шахслар  томонидан  кўчмас  мол-мулк  сотиб олинганда — шартнома суммасининг 3 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам  бўлмаган миқдорида;

Тошкент  шаҳри  ва  Тошкент  вилоятига бошқа  давлатлардан  келган  ва  Ўзбекистон Республикасида  яшаш  гувоҳномасига  эга бўлган  чет  эл  фуқаролари  ва  фуқаролиги бўлмаган  шахслар  томонидан  қиймати 600 млн сўмдан  кам бўлмаган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — щартнома  суммасининг 10 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб сотиб олинган мол-мулкни харид қилинган кундан бошлаб уч йил мобайнида  мол-мулкни  олди-сотди, алмаштириш  ва  ҳадя  қилиш  (мол-мулкни рафиқага,  ота-онага,  фарзандларига, невараларига,  бобосига,  бувисига,  туғишган ака-ука  ва  опа-сингилларига  хадя  қилиш булардан  мустасно)  шартномаларини тасдиқлаганлик  учун  энг  кам  ойлик  иш ҳақининг  400  баравари  миқдорида  давлат божи ундирилади.

Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича  ҳисобга  олиш  (кейинги  ўринларда  ҳисобга  олиш  деб  аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 10 кундан бир йилгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун-ўқиш даврига) амалга оширилади. Тошкент  шаҳри  ва  Тошкент  вилоятига  10  кундан  кўп  бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайдилар.

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат темир йул чипталари ва авиачипталарига мувофиқ, фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига етиб келган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Темир  йул  чипталари  ва  авиачипталар  мавжуд  бўлмаганда  фуқаро паспорт нусҳасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган вақтини қайд қилиб белги қўйиш учун вақтинча яшаш жойи бўйича профилактика инспекторига мурожаат қилади.

Келган  вақтини  қайд  қилиш  белгиси  инспектор  имзоси  билан тасдиқланади  ва  мазкур  банднинг  иккинчи  хатбошисида  кўрсатилган муддатни ҳисоблаш учун қўлланилади.