Шавкат Мирзиёев Америкадаги ўзбекларга ватанни қандай йўл билан эслатди?

Қозоғистонда талабаларни хорижда ўқитиш бўйича “Болашак” дастурининг собиқ раҳбари Саясат Нурбек Шавкат Мирзиёевнинг Америкага сафари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Яқинда Intercontinental меҳмонхонасида бўлдим, қизиқарли бир учрашувга гувоҳ бўлдим. АҚШга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев келгач, ушбу меҳмонхонада турибди. Президент Қўшма Штатларга қачонлардир ўқиш учун келган ҳамда ушбу мамлакатда карьера қилаётган ўзбекларни тўплабди. Собиқ талабалар яхши таълим олишган, бугунги кунда юқори малакали мутахассисларга айланишган. Турли соҳаларда катта муваффақиятларга эришишган. Мирзиёев ақлли иш тутибди. У Ўзбекистондан шахсий ошпазини олиб келган, ватандошлар учун энг мазали палов ва сомса пиширтирибди. Она диёрнинг таомлари уларга узоқдаги ватанни ёдга солибди. Ўзбекистоннинг янги президенти ватандошларга мамлакатга қайтишни таклиф қилибди ва барча шароит ҳамда имкониятларни яратиб беришни ваъда қилибди. Мақсад миллий иқтисодиётни кўтаришдир. Уларнинг айримлари рози бўлибди. Мирзиёев улардан бири ўз самолётида олиб кетибди”, деб ёзади у.

Мана, агар ўша улкан билим, инвестиция ва тажрибага эга мутахассислар ўз ватанига қайтса, қўшниларимиз бемалол биздан узиб кетишлари мумкин, деб хулоса қилади у.

Таҳририятдан: албатта, бу қозоғистонлик мутахассиснинг фикрлари, воқеалар ривожи худди шундай бўлган, деган фикрдан йироқмиз.