Тошкентда ЙПХ ходимлари яширинча хизмат олиб боришлари тақиқланди

Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан ЙПХ инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди. Бу ҳақида Тошкент шахар Ички ишлар Бош бошқармаси расмий сайти хабар тарқатди.