Торонтода фургон қасддан бостириб бориши оқибатида 10 киши вафот этди

Канаданинг Торонто шаҲрида фургон йўловчилар устига юриши оқибатида камида 10 киши вафот этди, 15 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақида шаҳар полицияси маълум қилди.

Ҳайдовчининг шахси аниқланди. У 25 яшар Алек Минасян бўлиб, олдин полиция ҳисобида турмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари йигитни қўлга олди, аввалига у қаршилик кўрсатган бўлса-да, кейинчалик полиция ходимлари талабига бўйсунади. Уни жиноятга ундаган сабаблар ҳозирча маълум эмас. Полиция Минасян пийодаларга қасддан бостириб боргани, бироқ ҳодисани теракт сифатида баҳолашнинг мавриди эмаслигини билдирди.