Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи давомида 4 миллиард долларлик битимлар имзолаши мумкин

Ўзбекистон ва АҚШ Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи чоғида 4 миллиард долларга битим имзолаш ниятида, деб ёзади Spot Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммга таяниб.

Америка бизнес вакилининг «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилишича, битимлар савдо, тижорат, инвестиция соҳаларига оид бўлади.

Лэмм икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари, хусусан, нефть-газ тармоғи ва рангли металлургия эканлигини айтди.

Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи 15—17 майга мўлжалланган, томонлар бир қатор ҳужжатларни имзолашни режалаштирмоқда.