Тошкент метрополитенида Wi-Fi хизмати йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” ва “Алишер Навоий” станцияларида Wi-Fi хизмати синов тариқасида ишга туширилди.

Repost.uzнинг ёзишича, ҳозирча интернет ташқи сайтларга улана олмайди. Йўловчилар симсиз тармоқ орқали фақат метрополитен ресурслари билан танишишлари мумкин. Улар ўз ичига китоблар, мусиқалар ва фойдали ахборотларни қамраб олган.

Хабар берилишича, келгусида ОАВ манбаларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилади. Ўзбекистонни диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи электрон гидлар жорий этилади. Синов режими Мустақиллик куни ниҳоясига етади. Яна бир янгилик: ерости йўлида уяли алоқа тизими ҳам пайдо бўлиши мумкин.