Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев қамоққа олинди

“Ўзбекистон24” телеканали “Ахборот” информацион дастурида Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевнинг ўз лавозимидан олинишига расман изоҳ берилди.
Хабарда айтилишича, унга билдирилган ишончни оқламасдан, жиноий хатти-ҳаракатларга йўл қўйгани, ўз мансабидан фойдаланиб, вертикал коррупцион тизимни ташкил қилгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев дастлабки тергов жараёнида барча айбига иқрор бўлган, ҳеч нарсани инкор қилмаган.

Шунингдек, қурилиш масалалари бўйича вилоят ҳокими ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хўжақуловлар ҳам мазкур жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинган.

Лавҳада айтилишича, Туробжон Жўраев коррупцион тизимини муваффақиятли йўлга қўя олган, буни олинган поралар миқдори кўрсатиб турибди.

Айбланувчилар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

https://www.facebook.com/prokuraturauzb/videos/195349941129840/