Ўзбекистондаги барча кинотеатрлар суткасига камида иккита маҳаллий киноларни намойиш этади

2019 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъий назар, мамлакатдаги барча кинотеатрларда намойиш этиладиган маҳаллий бадиий фильмлар намойиши ҳажмларини – суткада иккитадан кам бўлмаган шу каби тўлиқ метражли фильмлар билан, 2021 йил 1 январдан эса ойлик экран вақтининг 25 фоизидан кам бўлмаган, байрам кунлари 40 фоиздан кам бўлмаган миқдорда квоталаш тизими жорий этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори белгилаб қўйилди.

Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқариладиган бадиий фильмларнинг смета харажатларида кўрсатилган маблағнинг 10 фоизи фақатгина уларнинг рекламаси ва телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компаниясига, шунингдек, ташқи рекламасини жойлаштириш учун фойдаланилади.

Кинокомпанияларнинг давлат буюртмаси бўйича кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги иштироки фақат “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан танлов асосида амалга оширилади.

Давлат буюртмаси асосида суратга олинадиган киномаҳсулотларнинг йиллик тематик режаси юзага келаётган вазият, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янгиланишлар, шунингдек, аҳолининг мазмунли кинофильмларгабўлган реал эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.