Нью-Йоркдаги консуллик вакиллари ватандошлар билан учрашди

Яқинда Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллиги ходимлари Америкадаги ўзбекистонликлар билан мулоқот ўтказди. Учрашувни ташкиллаштиришда “Ватандош” Ўзбек-Америка жамияти асосий ҳамкор.

“Америка овози”нинг хабар беришича, мавзу хориждаги, хусусан, Америкадаги ўзбекистонликларни қизиқтираётган фуқаролик, паспорт ва виза масалаларига қаратилди. Давра суҳбатини Ўзбекистоннинг БМТдаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов очиб, учрашувдан мақсад ва унинг аҳамиятига тўхталди.

AQShdagi O'zbekistonliklar

O’zbekistonning Nyu-Yorkdagi Bosh konsullik bo'limining vatandoshlar bilan muloqoti (2-qism)

Posted by Amerika Ovozi on Monday, July 16, 2018

Мулоқотдан сўнг, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги консули Қаҳрамон Далимов “Америка Овози” билан билан суҳбатлашди. Уч-тўрт соатча давом этган тадбирда айтиб улгурмаган маълумотларга, ватандошлардан энг кўп тушадиган саволларга эътибор қаратди.

Суҳбатдан қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин:

– Ўзбекистонда туғилиб, чет элда вояга етаётган болалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ёки консулликларидан Ўзбекистон паспортини олса бўладими?
– Хорижга вақтинча чиқиш рухсатномаси, ёки маҳаллий тилда ОВИР стикерининг муддати ўтган бўлса, бунинг жаримаси ёки жавобгарлиги борми?
– Консуллик бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим тўғрисида гувоҳнома олиш тартиби қандай? Ўзбекистонга бориб қайта расмийлаштириш шартми?
– Хориждаги никоҳ ёки ажрим Ўзбекистонда тан олинадими?
– Ўзбекистонга хориждан юбориладиган ҳужжатлар Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарида нотариал тасдиқдан ўтиши шартми? Америка нотариал идоралари тасдиқлаган ҳужжатлар ҳам Ўзбекистонда ҳақиқий ҳисобланадими? Ёки тартиб қандай?
Ўзбекистоннинг Ньй-Йоркдаги консуллари ва ватандошлар ўртасида ўтган мулоқоти тўлиқ “Америка Овози”нинг Фейсбукдаги саҳифасида жонли узатилган.