Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль — АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан президент Дональд Трампга табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан 242 йил аввал АҚШнинг асосчи-оталари АҚШнинг Буюк Британиядан мустақил экани ҳақидаги декларацияни қабул қилган. 4 июль — АҚШнинг эркин ва мустақил давлат сифатидаги туғилган куни. 4 июль — АҚШнинг миллий байрами.