АҚШ Тошкент вилоятида интенсив боғ очди

АҚШ ҳукумати АҚШнинг халқаро тараққиёт бўйича агентлиги (USAID) орқали, Қишлоқ хўжалик вазирлиги билан шерикликда Тошкент вилоятидаги «Агроинновация» марказида кўргазмали олма боғини очди, дея хабар бермоқда АҚШ элчихонаси.

«Агроинновация» марказида тадқиқотлар олиб борилади ҳамда бутун Ўзбекистон бўйлаб боғдорчилик бўйича мутахассислар тайёрланади.

Кўргазмали олма боғининг майдони 0,5 гектар бўлиб, у ерда Голден Делишес, Старкримсон ва Салтанат каби ҳосилдорлиги юқори бўлган олма кўчатлари ўтқазилди. Шунингдек, USAID интенсив боғга томчилаб суғориш тизими каби инновацион ускуналар ўрнатилишини қўллаб-қувватлади.