Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
Қонунга кўра, 5 апрель – Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 2018 йилнинг 5 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди.