Ўзбекистонда ногирон болалар таълим олиши учун “тўсиқсиз муҳит” яратилади

    Ўзбекистонда ногирон болалар таълим ва тарбиядан тенг шароитда баҳраманд бўлиши учун шароитлар яратиш мақсадида инклюзив таълимни ривожлантириш кўзда тутилаяпти.

    Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясида белгиланишича, таълим муассасаларида кўтариш қурилмалари, пандуслар, санитар хоналарда махсус мосламалар ўрнатилади, тутқичлар, махсус парталар, столлар ва бошқа махсус компенсатор воситалари билан жиҳозлаш орқали “тўсиқсиз муҳит” яратилади.

    Имконияти чекланган болаларни интеграциялашган ҳолда ўқитиш дастурлари яратилади.

    Таълим муассасаларини тегишли кадрлар (педагог-дефектологлар, болаларни руҳий-педагогик қўллаб-қувватлаш бўйича мутахассислар) билан таъминланади.