Ўзбекистонда пул алмашмайди ва тез орада 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилади

    Миллий матбуот марказида Марказий банк ҳамда «Қишлоққурилишбанк»нинг қўшма анжуманида қатнашган мутахассислар тез орада 100 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилиши айтилди, аммо қачонлиги ҳозирча номаълум. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

    — Пулнинг алмашишига сабаб ҳам, эҳтимол ҳам йўқ. Йўқса, 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилармиди? Яқинда ана шундай суммадаги пул муомалага чиқарилади. Тўғри, инфляция ўсиши мумкин. Чунки банкнинг қайта молиялаш ставкасининг икки фоизга оширилиши ўз-ўзидан бозордаги нарх-навога таъсир қилади.

    Жорий йилда ҳам инфляциянинг даражаси юқори бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, нархларнинг бозор механизмлари асосида шакллантириш келгуси даврларда инфляция «жиловини» тортиб туриш имконини бериши табиийдир.