Ўзбекистон АҚШдаги Халқ санъати халқаро бозорида 450 минг долларлик маҳсулот сотди

Ўзбекистон “Халқ санъати халқаро бозорида” 450 минг АҚШ долларлик энг кўп маҳсулот сотган мамлакат сифатида эътироф этилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромовга таяниб, ЎзА хабар берди.

Унинг айтишича, юртимизда ҳунармандлар учун 42 та имконият яратилган. Бу ўз натижасини бераётгани ҳам бор гап. Жорий йилнинг 13-15 июль кунлари Ўзбекистон ҳунармандлар гуруҳи Американинг Нью-Мексико штатидаги Санта-Фе шаҳрида ўтказилган “Халқ санъати халқаро бозорида” иштирок этишди.

Ушбу тадбирд мамлакатимиз 24 ҳунарманддан иборат делегация билан иштирок этди. “Халқ санъати халқаро бозорида” 50 та давлатдан 150 нафар ҳунарманд қатнашди. Ўзбекистон ушбу йирик бозорда умумий ҳисобда энг кўп маҳсулот сотган мамлакат бўлди. Халқаро бозорнинг ўзидаёқ сотилган товарлар миқдори 450 минг АҚШ долларидан ортиқни ташкил этди.