«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг янги самолётларида Wi-Fi ва мобиль алоқадан фойдаланиш мумкин бўлади

Panasonic Avionics Corporation (PAC)  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан парвоз пайтида интернетнинг кўнгилочар соҳасидаги ечимларни тақдим этиш ва уяли алоқадан фойдаланиш (IFEC) борасидаги келишувни эълон қилди, деб ёзади Spot.

PAC 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг ихтиёрига топшириладиган иккита Airbus A320 neo самолётлари бортига IFEC X-Series етказиб бериш бўйича битим тузди.

Бундан ташқари, аллақачон фойдаланишда бўлган учта Boeing учун PAC алоқа хизмати махсус равишда такомиллаштирилади.

Компания самолётларни Multi-Touch HD экранлари ва ҳар бир ўриндиқни USB-қувватлагич мосламалари билан жиҳозлаш ниятида.

Шунингдек, барча янги самолётлар борти Wi-Fi-хизмати билан таъминланади. Компания унинг асосий афзаллигини эълон қилди, бу — яхшиланган интернет ўтказиш имкониятига эга бўлиш, видеофайллар оқимини томоша қилиш имконини бериш қобилиятидир.

Дримлайнерлар йўловчилари парвоз пайтида уяли алоқа телефонларидан фойдаланишлари ва CNN, Euronews, CNBC, NHK, Sky News Arabia, BBC World News ва Sport 24 телеканалларининг тўғридан-тўғри эфирини кузатиб бориши мумкин.

Panasonic Avionics Corporation’нинг ижрочи директори Хидео Накано «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қадрли мижоз эканлигини қайд этиб ўтди.

«Биз кўнгилочар соҳада IT-ечимларни танлаш ва янги флотларда парвоз пайтида алоқа борасида улар билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз, — деди Накано.