Олимпия чемпиони Руслан Нуриддинов Ўзбекистон армияси лейтенанти бўлди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов XVIII  ёзги Осиё ўйинларида оғир атлетика спорт тури бўйича рекорд ўрнатган шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар Руслан Нурудинов, каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё ўйинларининг 4 карра ғолиби Вадим Меньков ҳамда енгил атлетикачи Надия Дусановага навбатдаги «лейтенант» ҳарбий унвонларини тантанали топширди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар томонидан қўлга киритилган жами медаллар сонининг 48 фоизи вазирлик спорт клуби аъзоларига тегишлидир.