Тиббиёт соҳасидаги Нобель мукофоти саратонни даволаш бўйича тадқиқотлар учун берилди

Физиология ва тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти америкалик Жеймс Эллисон ва япониялик Тасуку Хондзёга берилди. Улар иммунология соҳасидаги тадқиқотлари учун мазкур мукофотга лойиқ кўрилди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли саратонга қарши курашишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган.

Жеймс Эллисон, жумладан, оқсилни ўрганиш билан шуғулланган. Бунда иммун тизими саратон тўқималарига ҳужум қилади. У Тасуку Хондзё билан меланоманинг янги терапиясини ишлаб чиқишган.