“Мен қаерга бормай, бу гўзал юрт халқини соғиниб яшайман” — АҚШ элчиси Памела Спратлен Ўзбекистон халқи билан хайрлашди

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ўзбекистон халқига видеомурожаат билан чиқиб, миссияси якунланаётгани муносабати билан хайрлашди.

У ўзбек халқига эҳтироми учун миннатдорлик билдирди.

Памела Спратлен 2015 йилнинг бошида Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаган эди. Унинг ўрнига Даниел Розенблум келади.

У Ўзбекистонга келиши биланоқ — орадан 48 соат ўтмасдан ташқи ишлар вазири унинг ишонч ёрлиғини қабул қилган бўлса, орадан 10 кун ўтиб — Спратлен хонимни раҳматли Ислом Каримов қабул қилди.

Памела Спратлен чин маънода Ўзбекистоннинг дўстига айланди. Шунинг учун ҳам унинг миссияси якунланиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев элчини қабул қилиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини муносиб баҳолади ва “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.