Манхэттенда парковка нархи ошди

Нью-Йорк ҳокимияти Манхэттен кўчаларида парковка нархини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунда нархлар мазкур участканинг нечоғли бандлиги ва бошқа бир қатор омиллардан келиб чиқиб белгиланади. Умуман айтганда, оддий ҳайдовчилар бир соатлик стоянка учун қўшимча 1-4 доллар ажратиши керак бўлади. Шу йўл билан шаҳар транспорт департаменти хизмат сифатини ошириш ҳамда инфраструктурани яхшилаш учун маблағ топишга ҳаракат қилмоқда.

Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, парковка нархини ошириш масаласи 2013 йилдан бери кўриб чиқилмаган эди. Ўтган давр мобайнида тўловни ошириш зарурати пайдо бўлди. Ўзгаришлар шахсий автомобиллар билан бир қаторда, тижорат транспорт воситаларига ҳам дахл қилади.

Янги қоидаларга кўра, Нью-Йорк боросининг “асосий зонаси”даги ушбу хизмат нархи шахсий транспорт ҳайдовчилари учун ўртача бир долларга қимматлашади. Бунга қуйи Манхэттеннинг катта қисми киради. Айрим участкаларда парковканинг биринчи соати 4 долларга кўпаяди.

Тижорат транспорт воситаларига келадиган бўлсак, уларнинг ҳайдовчилари асосий зонада 2 доллар кўпроқ тўлашга мажбур бўлади, айрим ҳолатларда бу 6 долларгача етади. Нью-Йорк транспорт департаментида янги тўловлардан тушумларга катта умид билан қарашмоқда.