Ўзбекистонда фуқаро “дресс-код”да бўлмагани учун ичкарига киритмаган ресторанни судда ютди

2017 йил 6 июнда Тошкент шаҳридаги машҳур «Мармарис» ресторанида «дресс-код» билан боғлиқ содир бўлади. Гап шундаки, фуқаро Д.Рўзметов «Мармарис» ресторанига кириб келган. Ўша пайтда эгнида спорт кийими ва оёғида спорт кийими (красовка) бўлган. Шу сабабли ресторон қуриқлаш хизмати ва менежери уни тўхтатиб, рестораннинг ички қоидаларида спорт кийимида кириш мумкин эмаслигини маълум қилиб, ресторанга киритилмаган.

Ваҳоланки, ресторанда бошқа хуррандалар (чет эллик) беъмалол спорт кийимда (шортик, футболка ва красофка) юрганлиги маълум бўлган.

Давлат рақобат қўмитаси ресторанга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг тегишли моддалари бузилиши юзасидан иш қўзғатиб, махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилган.

Давлат рақобат қўмитасининг махсус комиссиясининг қарорига асосан, «Илк бизнeс» МЧЖ, яъни «Мармарис» ресторани мулкдори томонидан «Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунда келтирилган яъни, истеъмолчига тўлиқ ва тушунарли маълумот тақдим этмаганлик ҳамда кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олишга йўл қўйилган деб топилиб, хуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.

«Илк бизнeс» томонидан эса қонун талаблари бузилиш ҳолатларини тугатиши ва келгусида такрорланишини олдини олиш, истеъмолчиларга ресторан хизматларини кўрсатишда шаффофликни таъминлаш ва миллати ёки ижтимоий келиб чиқишига қараб камситмаслик бўйича барча зарурий чора-тадбирлар кўриш, истеъмолчиларга ресторан томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида тўлиқ ва ўз вақтида маълумотлар тақдим этишни йўлга қўйиш ва рестораннинг расмий сайти ёки ресторан меҳмонларига бошқача тарзда етказиб бериш мумкин бўлган воситалар орқали батафсил маълумотлар жойлаштирилиб Қўмитага тегишли маълумотлар тақдим этилган.

Шу билан бирга, Давлат рақобат қўмитаси ресторан масъул мансабдори маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан жаримага тортилган.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг июль ойда Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судида фуқаро Д.Рўзметовнинг «Илк бизнeс» МЧЖ томонидан унга етказилган маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур тумани судининг тегишли қаорорига асосан «Илк бизнeс» МЧЖ томонидан фуқоро Д.Рўзметов истеъмол ҳуқуқини бузган деб топилиб, уннинг фойдасига 1,0 млн. сўм маънавий зарар ундирилган.