Ўзбекистон Россия билан ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқларни кўрмаяпти. Бу ҳақда Podrobno.uz сайти Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг икки мамлакат ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик форумидаги сўзларига таяниб маълум қилган.
«Миллий валютада ҳисоб-китобларга келадиган бўлсак, бу масала Россия ҳукумати томонидан кўтарилмоқда. Биз ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга ошириш учун ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпмиз. Бир қатор механизмлар белгилаб олинди, фикримча, биз уларни маромига етказишимиз билан, уларни тадбиркорлар эътиборига ҳавола этамиз. Уларнинг барчаси кун тартибида бор. Биз борада ишлаймиз», деди Хўжаев.