Ўзбекистон делегацияси АҚШ таълим вазирлигида музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги ўзбек делегацияси шу кунларда АҚШда бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АҚШ таълим вазири Бетси ДеВос билан амалий учрашув ўтказган. “Яқинда тайинланган вазирнинг АҚШ ҳукумати вакили билан илк учрашувидир”, дейилади твитда.

@JavlonVakhabov

Шерзод Шерматовга, шунингдек, Отабек Назиров ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардан билиш мумкинки, Шерзод Шерматов ва Отабек Назиров Нью-Йоркда ўзбек бизнес клуби вакиллари билан учрашган. Ҳозирча иккала учрашув тафсилотлари ҳақида тўлиқроқ ахборот йўқ.