Amazon биринчи марта барча буюртмаларни бепул етказиб беради

Amazon биринчи марта байрам кунларидаги барча буюртмаларни бепул етказиб беришга қарор қилди.

Ўтган йили Amazon компаниясининг Prime аъзолигига эга бўлмаган харидорлари бепул етказиб беришлари учун камида 25 долларлик маҳсулот харид қилишлари керак бўлар эди. Аммо бу йил душанбадан энг кам харид талабини бекор қилди.

Миллий ритейл жамғармаси прогноз қилишича, байрам кунлари ритейл савдолари ўтган йилдагига нисбатан 4,8 фоиз ортиши кутилаяпти. Amazon шу йўл билан Target сингари жиддий рақобатчиларини ортда қолдиришни ният қилган. Мазкур компания 1 ноябрдан 22 декабрга қадар қилинган барча буюртмалар учун икки кунлик бепул етказиб бериш хизматини таклиф қилаяпти.

Amazon компаниясининг  ёзишича, янги имконият юз миллионлаб долларлик маҳсулотларнинг текин етказиб берилиши учун замин яратади. Amazon компаниясининг жиддий рақобатчиларидан бири WallMart 75 миллиондан ортиқ маҳсулотни онлайн сотган.

Amazon 2018 йилнинг тўртинчи чорагида 66,5 миллиарддан 72,5 миллиард долларлик маҳсулот сотишни режалаштираяпти.

Ҳозирча бепул етказиб бериш қайси санагача амал қилиши ҳақида компания ҳеч нарса дегани йўқ. Одатда мавсум тугаши билан компанияларнинг турли имтиёз ва чегирмалари ҳам якунланади.