Бош прокуратура: Ўзбекистонда коррупцияга қарши оммавий кампания давом этмоқда

    Бош прокуратура томонидан 2018 йилнинг 10 ойида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Мажбурий ижро бюроси ва бошқа бўлинмалар ходимларига пора таклиф қилиш билан боғлиқ 81 ҳолат фош этилган.

    Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳар бир ҳолат бўйича жиноят ишлари очилган. Матбуот хизмати Ўзбекистонда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания давом этаётганини билирган.

    Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва пора бериш бўйича кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ишлар тергов қилинмоқда.