Ўзбекистон Doing Business рейтингида икки поғона пастлади

    Ўзбекистон Жаҳон банки экспертлари томонидан тузиладиган Doing Business рейтингида ўтган йилдаги натижаларига нисбатан икки поғонага пастлаб, 76-ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон фақатгина “корхонани рўйхатга олиш” йўналишида энг юқори ўринларни эгаллаган, холос (12-ўрин). Бошқа индикаторлар бўйича ўринлар:

    • қурилишга рухсат олиш — 134-ўрин;
    • электр тармоғига уланиш — 35-ўрин;
    • мулкни рўйхатга олиш — 71-ўрин;
    • кредит олиш — 60-ўрин;
    • инвесторларни ҳимоя қилиш — 64-ўрин;
    • солиққа тортиш — 64-ўрин;
    • халқаро савдо — 165-ўрин;
    • контрактларнинг ижроси таъминланиши — 41-ўрин;
    • тўлов қобилияти йўқлигининг ҳал этилиши — 91-ўрин;

    Мамлакат кўрсаткичлари қарийб барча индикаторлар бўйича озгина бўлса-да яхшиланган. Лекин кредит олиш ва контрактлар ижроси таъминланиши индикаторларида ўзгариш кузатилмади.

    Бирмунча кўпроқ ўзгариш айнан халқаро савдода яхшиланган (+5,48 фоиз), энг паст кўрсаткич эса қурилишга рухсат олишда кўзга ташланган (+0,19 фоиз).

    Рейтингда етакчи ўринларни Янги Зеландия, Сингапур, Дания эгаллаган. Биринчи ўнталикдан, шунингдек, Гонгконг, Жанубий Корея, Грузия, Норвегия, АҚШ, Буюк Британия, Македония жой олган.

    Марказий Осиё энг яхши кўрсаткични Қозоғистон намоён қилган — 28-ўрин, МДҲда эса Озарбойжон — 25-ўрин. Россия 31-ўрин, Беларусь 37, Қирғизистон 70, Украина 71, Тожикистон 126-ўринни эгаллаган.