Ўзбекистонлик аёл BBC талқинига кўра дунёдаги 100 нафар энг нуфузли аёллардан бирига айланди

BBC дунёдаги 100 нафар энг нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 2018 йилнинг энг нуфузи баланд аёллари ўрин олган.

Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, «Flamingo» талабалар клуби раҳбари ва Ўзбекистон Қушларни ҳимоя қилиш жамияти аъзоси Лайло Белялова 2018 йилда дунёдаги энг нуфузли 100 нафар аёли қаторига кирди.

«Лайло Ўзбекистоннинг тоғ экотизимлари биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш устида ишлаётган ва турли хил қушларни, шу жумладан, йиртқичларни ҳимоя қилувчи университет ўқитувчиси», – дея таъкидлаб ўтишган BBC экспертлари.