Lonely Planet: Ўзбекистон 2019 йил учун оммабоп сайёҳлик йўналишида 2-ўринда

Lonely Planet сайтида Канаданинг G Adventures сайёҳлик компанияси экспертларининг фикрича келаси йил оммабоп бўладиган 10та йўналиш рўйхати эълон қилинди.

Улар катта қизиқишга сабаб бўлаётган туристик йўналишлар ҳамда катта воқеалар ва сиёсий ўзгаришлар кузатилаётган мамлакатлардир, бу эса у ерга боришни янада қизиқарли қилади ва осонлаштиради.

Ўзбекистон рўйхатда иккинчи ўринни эгаллади. Матнда таъкидланишича, 2018 йилда мамлакат виза талабларини юмшатди ва электрон визаларни жорий қилди.

G Adventures маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларига бўлган қизиқиш йўқолаётгани йўқ ва ўтган беш йил ичида Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 72 фоизга ошди. Мутахассислар компания маълумотларига ва истеъмолчилар хатти-ҳаракатларини ўрганиш бўйича хабарларга асосланди.

Рўйхатда биринчи ўринни Япония эгаллади, бу давлатда 2019 йилда регби бўйича жаҳон чемпионати, 2020 йилда эса – ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистондан кейин қуйидаги давлатлар жойлашди: Сенегал, Тайвань, Шри-Ланка шимолий провинцияси, Иордания, Исландия, Эфиопия, Италия, Патагония.

Kun.uz